Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазири Русланбек Давлетов АҚШ Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси раиси билан учрашди

2022-04-06 | Жамият

Жорий йилнинг 6 апрель куни адлия вазири Русланбек Давлетов ва АҚШ Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси раиси Надин Маенза ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида адлия вазири делегацияни Ўзбекистонда виждон эркинлигини кафолатлаш ва таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, диний бағрикенглик ва конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлаш чоралари, хусусан, қонунчиликдаги янгиликлар ва келгусидаги режалар билан таништирди.

Томонлар Ўзбекистон ва минтақада виждон эркинлиги кафолати, диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг эркин фаолият юритиши учун шарт-шароит яратиш, шунингдек, соҳага оид қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

АҚШ делегацияси раҳбари Н. Маенза мазкур йўналишда Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, вазирлик билан ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться