Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳудудлардаги давлат идоралари ходимларининг Вазиятлар маркази имкониятлари билан танишуви давом этмоқда
2022-04-06 | Жамият
Шавкат Мирзиёев 2022 йилнинг 21 январь куни пойтахт ҳокимлигидаги Вазиятлар маркази ва “Рақамли Тошкент” мажмуасига ташрифи чоғида қатор топшириқлар берганлиги ҳақида аввалроқ маълумот берган эдик.
Вилоят ҳокимликлари ва йирик ташкилотларни ушбу мажмуа имкониятлари билан яқиндан таништириш ҳам шулар жумласидандир. Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган жадвалга асосан 5-7 апрель кунлари семинарлар Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилояти вакиллари учун бўлиб ўтмоқда.
Семинарни Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари - Рақамли ривожланиш департаменти бошлиғи Сардор Абдуллаев ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат масалалари бўйича биринчи ўринбосари Олег Пекось очиб бердилар.
Семинарда вазирликлар (Адлия, Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус таълим, Туризм ва маданий мерос, Транспорт, бандлик ва меҳнат муносабатлари, Инновацион ривожланиш ва бошқалар) ходимлари, Монополияга қарши курашиш ва Божхона, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмиталари ходимлари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари иштирок этмоқда.
Семинар иштирокчилари Вазиятлар марказининг фаолияии, “Рақамли Тошкент” лойиҳаси, “Халқ Назорати” хизматининг иши, турли кесимларда маълумотларни чиқариш имконини берувчи шаҳарнинг улкан харитаси, мажмуанинг бошқа имкониятлари билан танишмоқдалар.
Пойтахт тажрибасини бутун Республика бўйлаб кенгайтириш ҳамда оммалаштириш ҳудудларни оператив бошқариш ва уларнинг ривожланиш жараёнини режалаштиришга самарали таъсир кўрсатади.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги