Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«ШҲТ оиласи» мамлакатларининг дипломатия миссиялари раҳбарлари пойтахтимиздаги «Технопарк» имкониятлари билан танишмоқда
2022-04-05 | ШҲТ
Бугун мамлакатимизда аккредитациядан ўтган «ШҲТ оиласи» мамлакатларининг дипломатия ваколатхоналари раҳбарлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов ҳамроҳлигида пойтахтимизнинг Яшнобод туманида жойлашган «Технопарк» МЧЖга ташриф буюрди.
Ташрифдан мақсад — «Технопарк» МЧЖнинг ишлаб чиқариш имкониятлари, тайёрланаётган юқори технологик маҳсулотлар ва экспорт салоҳияти билан бевосита танишишдан иборат. Дипломатларга бу ерда қўлланилаётган энг янги технологиялар, ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва маиший техника намуналари тақдим этилмоқда.
Меҳмонлар лифт ва эскалаторлар, маиший ва савдо совутгичлари, кир ювиш машиналари, ақлли ҳисоблагичлар, кондиционер тизимлари, сув насослари, қолиплар ва штамплар ишлаб чиқариш мажмуаларида ҳам бўлади.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги