Жорий йилнинг 7 апрел куни IT park Узбекистан раҳбарияти ҳамда БПО компаниялари ўртасида аутсорсинг ташкилотлар учун шарт-шароит яратиш ва уларнинг фаолиятини кенгайтириш масалаларига бағишланган учрашуви бўлиб ўтади.
Йиғилишда компаниялар дуч келаётган муаммолар, уларни ҳал қилиш йўллари, шунингдек, IT park томонидан тақдим этилаётган янги имкониятлар муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, IT park БПО компанияларни ҳамкорликка чорлаган ҳолда қуйидагиларни таклиф қилади:
– ижарасиз жиҳозланган офис (биринчи 6 ой учун);
– барча турдаги солиқлар ва божхона тўловларидан тўлиқ озод қилиш;
– жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасини пасайтириш - 7,5%;
– хорижий компаниялар учун дивидендлар бўйича солиқни 5% гача камайтириш;
– хизмат экспорти тушумларидан чет эллик таъсисчилар ва чет эллик ходимларга хорижий валютада дивидендлар ва иш ҳақи тўлаш;
– Жамоа учун малакали кадрларни излашда кўмаклашиш.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги