Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тожикистонлик театр ижодкорлари Фарғонада
2022-04-05 | Маданият
"Лухтак" Тожикистон давлат қўғирчоқ театри ижодий сафар билан Фарғона вилоятига келди.
Тожикистонлик ижодкорлар Фарғона вилояти Бешариқ тумани “Андархон” чегара постида тантанали кутиб олинди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги таклифи билан ижодий сафарга келган театр жамоаси 4 апрелдан 15 апрелга қадар Фарғона, Қўқон, Марғилон шаҳарларида ҳамда Риштон ва Сўх туманларида бўлиб, Ҳотам Салимовнинг “Шўх малика” (“Озорная принцесса”) спектаклини намойиш қилишади.
Спектакль рус ва тожик тилларида саҳнага қўйилади. 1985 йилда ташкил топган “Лухтак” Тожикистон давлат қўғирчоқ театри ўтган давр мобайнида 50 дан ортиқ спектаклларни саҳналаштирган, хорижда ўтказилган қатор халқаро кўрик-танлов ва фестивалларда юқори ўринларни эгаллаган. Жорий йил 11-20 март кунлари Фарғона вилояти қўғирчоқ театри “Мусиқали чойхона” спектакли билан Тожикистонда ижодий сафарда бўлиб қайтган эди.
М.Сулаймонов
Манба: ЎзА