Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ШҲТ аъзо-давлатлари Илм-фан ва техника бўйича раҳбарларининг олтинчи йиғилиши ўтказилади
2022-04-04 | ШҲТ
8 апрель куни Ўзбекистон томони раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) аъзо-давлатларининг Илм-фан ва техника соҳаларининг ривожланишига масъул вазирликлари ва ташкилотлари раҳбарларининг олтинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Тадбир давомида ШҲТ аъзо-давлатларининг илмий-техника соҳасидаги 2022-2025 йиллардаги ҳамкорлик режаси муҳокама қилинади. Шунингдек, Ўзбекистон томони ташаббуси билан кун тартибига киритилган ШҲТ аъзо-давлатлари ҳамкорлигида сунъий интеллект ривожлантириш Дастури ва бошқа масалалар кўплаб кўриб чиқилади.
ШҲТ аъзо-давлатлари Илм-фан ва техника соҳаларининг ривожланишига масъул вазирликлари ва ташкилотлари раҳбарларининг йиғилиши 2010 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Мазкур тадбир илмий-техник ва инновацион ҳамкорликни ўрнатиш ва такомиллаштириш учун самарали майдон бўлиб, ШҲТ аъзо-давлатлари ўртасида илм-фан ва техника соҳалари ўзаро манфаатли ришталарининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги