Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов “Nokia Solutions and Networks” компаниясининг Марказий Осиё ва Кавказ минтақаси ваколатхонаси раҳбари Массимилиано Волпе билан учрашди.
Учрашув чоғида телекоммуникация ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги кейинги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, компания иштирокида кадрлар малакасини ошириш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, янги телекоммуникатсия технологиялари ва хизматларини жорий қилиш бўйича лойиҳаларга эътибор қаратилди.
АКТ вазирлиги делегатсиясининг Барселона (Испания Қироллиги)да бўлиб ўтган “MWC Barcelona-2022” Жаҳон мобил конгрессида доирасида ҳам компаниянинг бир қатор вакиллари билан учрашувлар ўтказилгани тўғрисида ҳам айтиб ўтилди. Унда интернет инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳам масалалар кўриб чиқилганди.
Ахборот-коммуникация технологиялари ва энг янги мобил технологияларни жорий этиш масалалари ва келгусидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги