Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Япония ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

2022-04-01 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёшинори Фуджияма билан учрашув ўтказди.

Учрашув чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, мавжуд келишувларнинг амалга оширилиши ва устувор йўналишларда шерикликни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Япония дипломатик миссияси раҳбари халқаро бизнес ҳамжамиятида мамлакатимизнинг иқтисодий, инвестициявий ва савдо салоҳиятини илгари суриш нуқтаи назаридан жорий йилнинг март ойида ўтказилган Тошкент халқаро инвестиция форумининг кўлами ва даражасини юқори баҳолади. Тадбирда «Sojitz Corporation», «Kyuden International», «Nekkie», «Toyota Tsusho Corporation», «Mitsubishi Corporation» ва Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) каби йирик япон компаниялари ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этгани Япония бизнесининг Ўзбекистон бозорига қизиқиши тобора ортиб бораётганидан далолат бериши таъкидланди. Томонлар Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошириш учун Япония корпорацияларини жалб қилиш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан муносабатларни чуқурлаштириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга оширишда эришилган катта ютуқларни олқишладилар, шунингдек, JICA фаолиятини Ўзбекистонда кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқдилар. Чорвачилик, ирригация ва сувни тежайдиган технологиялар соҳалари бу борада энг истиқболли йўналишлар сифатида қайд этилди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон-Япония муносабатларининг бошқа йўналишларини кўриб чиқиб, амалий ҳамкорлик, икки томонлама келишувларни илгари суриш ва келишилган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишни жадаллаштириш бўйича навбатдаги тадбирларни белгилаб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться