Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасида транспорт ва логистика соҳасида амалий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

2022-04-01 | Иқтисодиёт

Мамлакатимизнинг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантириш ва ташқи савдо ҳажмини оширишда халқаро бозорларга чиқиш учун логистика муаммоларини муваффақиятли ҳал этиш муҳим омил саналади.

Хусусан, денгиз портларига чиқиш ҳамда бу йўналишда қулай транспорт коридорларини яратиш Ўзбекистон учун стратегик вазифадир.

Айнан мазкур йўналишда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, қўшни давлатлар билан транспорт йўлакларини янада диверсификация қилиш, мамлакатимизнинг транзит салоҳиятини ошириш, юкларни транзит қилиш тартибини соддалаштириш учун қўшимча қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 26-27 марта кунлари Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистоннинг йирик транспорт-логистика компаниялари, Халқаро автомобиль ташувчилари уюшмаси ҳамда транспорт ва божхона идоралари вакиллари иштирокида Термиз шаҳрида транспорт масалалари бўйича уч томонлама ишчи гуруҳ учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон делегацияси таркибида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари О. Чориев иштирок этди.

Учрашув давомида минтақа мамлакатлари бўйлаб халқаро юк ташишни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари, шу жумладан ҳайдовчилик гувоҳномаларини, эмланганлик тўғрисида сертификатларни ўзаро тан олиш механизмлари, шунингдек, визалар бериш тартиби муҳокама қилинди. Покистон томони бир қатор божхона тартиботларини рақамлаштиришни таклиф қилди. Бу юк ташувчилар томонидан божхона назоратидан ўтишининг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлайди.

Тадбирда терминаллар ўтказувчанлик имкониятларини ошириш, белгиланган муддатдан кўпроқ вақт давомида қолиб кетган транспорт воситалари учун жарималарни қўллаш тартибини кўриб чиқиш ва ўз фаолияти давомида транспорт ва логистика компаниялари дуч келадиган бошқа масалаларни ҳал қилиш бўйича биргаликда ишлашга тайёрлик билдирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться