Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси МДҲ ПА юбилей мажлисида иштирок этди

2022-03-29 | МДҲ

Бугун, 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги мамлакатимиз парламент делегацияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси (ПА) ташкил топганининг 30 йиллигига бағишланган юбилей мажлисида иштирок этди.

Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди. Маълум бўлишича, мажлисда МДҲ иштирокчи давлатлари парламентлари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари қатнашган. 

Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбари Ассамблея қисқа вақт ичида МДҲ ҳудудида парламент аъзоларининг ўзаро ҳамкорлиги самарали механизмга айланганини ва жаҳон парламентаризми тизимида ўзининг муносиб ўрин эгаллаганини таъкидлаган. 

МДҲ Ўзбекистон учун Ҳамдўстлик мамлакатлари фуқаролари манфаатлари йўлида ҳамкорликнинг барча йўналишларида амалий алоқаларни чуқурлаштиришда майдон ҳисобланади, – деди Т.Норбоева. 

Учрашувда Ўзбекистон нафақат катта парламент оиласининг фаол иштирокчисига айлангани, балки МДҲ доирасида эришилган келишувларни амалга оширишга ҳам муносиб ҳисса қўшаётгани қайд этилган. 

“МДҲ иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеясининг 30 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарор мажлисда кўриб чиқилган асосий масалалардан бири бўлган. 

Шунинглек, соғлиқни сақлаш, сайлов ўтказиш, сайлов жараёни ва бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган. 

Манба: ЎзА

Поделиться