Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Navro‘z Cup-2022”: Ўзбекистон иродали ғалабага эришди, Сергеевдан дубл!

2022-03-25 | Спорт

Наманганда бўлиб ўтаётган мусобақада футболчиларимиз Қирғизистон терма жамоасидан устун келишди ва энди финалда Уганда билан куч синашади.

Хабарингиз бор, бугун Наманган шаҳрида футбол бўйича илк маротаба ўтказилаётган “Navro‘z Cup-2022” халқаро турнирига старт берилди. Унда ҳамюртларимиздан ташқари Тожикистон, Қирғизистон ва Уганда терма жамоалари ғолиблик учун баҳсларга киришди.

Мусобақа Уганда ва Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув билан бошланди. Ўйин дебютида ҳисобни африкаликлар очишди, 8-дақиқада Эммануэл Окви Тожикистон дарвозасини ишғол қилди. Бироқ, танаффусга қадар юртдошларимизга яхши таниш футболчи, АГМК клубида тўп тепаётган Алишер Жалилов ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади ва натижада ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда угандалик футболчиларнинг қўли баланд келди – 5:4.

Иккинчи ўйинда эса миллий терма жамоамиз қўшни Қирғизистон футболчиларига қарши саф тортди. Кутилмаганда 5-дақиқадаёқ меҳмонлар вакили Мирлан Мурзаев ҳимоячиларимизнинг хатосидан сўнг ҳисобни очди.

Бу ҳисоб 64-дақиқагача сақланиб турди. Шу дақиқада рақиб жарима майдони ичидаги палапартишликдан сўнг терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов ҳисобни тенглаштирди.

Голдан руҳланган термамиз устози Сречко Катанец дарҳол майдонга иккинчи ҳужумчи Игор Сергеевни ташлади. Ушбу ўзгариш омадли келиб, Игорнинг ўзи икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Якуний ҳисоб 3:1, Ўзбекистон фойдасига.

Энди 29-март куни вакилларимиз “Navro‘z Cup-2022” халқаро турнири бош соврини учун Уганда терма жамоаси билан куч синашади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться