Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Австрия ҳамкорлигига 30 йил тўлди

2022-03-25 | Сиёсат

2022 йил 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Австрия Республикасининг Европа ва ташқи ишлар федерал вазири Александр Шалленберг икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўзаро табрик алмашдилар.

Абдулазиз Камилов мактубида Ўзбекистон Австрияни Европадаги асосий ҳамкори деб билиши ҳамда узоқ муддатли ва кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишга катта аҳамият қаратиши таъкидланган.
 
“Биз Австрия билан очиқ ва конструктив мулоқотни давом эттиришдан, сиёсий, парламентлараро, иқтисодий ва таълим соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз, – деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
 
Ўз навбатида Александр Шалленберг сўнгги йилларда ўзаро ҳурмат ва дўстликка асосланган Ўзбекистон-Австрия муносабатлари ижобий сураът намоён этиб бораётганини таъкидлади.
 
“Австрия ишбилармон доиралари Ўзбекистонни минтақадаги, айниқса, инфратузилмани ривожлантириш ва яшил иқтисодиётга ўтиш нуқтайи назаридан энг истиқболли бозорлардан бири деб билади”, — дейилади Австрия Ташқи ишлар вазири мактубида.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться