Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“NavrUz” этнофестивали тайёргарлик

2022-03-25 | Жамият

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида жорий йил 26 март куни бўлиб ўтадиган “NavrUz” этнофестивалини юқори савияда ўтказиш учун тайёргарлик давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизматининг ЎзА мухбирига маълум қилишича, Мўйноқ тумани этнотуризм бўйича маҳаллий аҳолининг тарихи, урф-одатлари, ўтмишда Орол денгизи билан чамбарчас боғлиқ бўлган ва бугунги кунда ҳам сақланиб қолган турмуш тарзи билан муҳим аҳамиятга эга. Масалан, балиқчилар уй-музейи, Орол денгизи тарихи музейи, ҳунармандлар хиёбони каби масканлар ташриф буюрган меҳмонларда Мўйноқ халқининг ўтмишдаги тарихи ва турмуш тарзи ҳақида катта таассурот уйғотади. 

Фестивалда Мўйноқ аҳолиси ва меҳмонларга қорақалпоқ миллий урф-одат ва дастурларини намоён этувчи маданият ходимлари, шу жумладан, бахши ва жировлар иштирокида концерт томошалари, ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий либослар ва миллий таомлар кўргазмалари, миллий халқ ўйинлари томошалари намойиш этилади.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан 26 март куни “Тошкент – Нукус – Мўйноқ” йўналишида биринчи авиақатнов ташкил этиш режалаштирилган.  Замонавий Мўйноқ аэропортига йўл оладиган ушбу авиақатнов йўловчилари республика миқёсидаги бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат бўлади.

Мўйноқ туманининг бугунги кундаги туристик салоҳияти, жумладан, ҳудуднинг этнотуризм йўналишини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Инфотур ташкил этилади. Тадбир иштирокчиларининг ҳудуднинг бир қатор туристик объектларига ташриф буюриши кўзда тутилган. Туман марказий амфитеатрида фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларга “Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” шиори остида концерт дастури намойиш этилади.  

Манба: ЎзА

Поделиться