Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини қайд этди

2022-03-24 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири  Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Холид ал-Фалиҳ Ўзбекистон Республикасига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ол-Сауд ва Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ол-Сауднинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Суҳбат чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Саудия муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари икки томонлама ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани, йирик инвестиция лойиҳалари, энг аввало энергетика соҳасида илгари сурилаётганини юқори баҳолади.

 “ACWA Power” корпорацияси мамлакатимизнинг турли ҳудудларида энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш ва “яшил” энергетикани ривожлантириш бўйича умумий қиймати 2,7 миллиард долларлик лойиҳаларни илгари суришга ҳисса қўшаётгани алоҳида қайд этилди.

Бундан ташқари, Саудия тараққиёт фонди иштирокида ижтимоий аҳамиятга эга қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

“Йўл харитаси” асосида нефть-газ, газ-кимё ва кимё тармоқлари, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ҳамда бошқа устувор йўналишларда истиқболли инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться