Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Наврўз қадриятларини сақлаш умуминсоний бурчимиздир
2022-03-18 | Маданият
Тошкентдаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказида нишонланган Наврўз байрамида кенг жамоатчилик иштирок этди.
– Озарбайжон ва Ўзбекистонда ҳам мазкур байрамнинг нишонланиши, икки халқнинг тили, қадриятлари, тинчлик ва фаровонликка интилишидаги муштараклигини кўрсатади. 2009 йили Наврўз байрами Озарбайжоннинг ташаббуси билан ЮНЕСКО томонидан номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган эди, – деди Озарбайжон маданият маркази директори Самир Аббасов Наврўз байрами муносабати билан тўпланганларни табриклаб.
Йиғилганларни табриклаш учун сўзга чиққан Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик жамиятининг ижрочи директори Эркин Нуриддинов Наврўз улашаётган қадриятларни сақлаш умуминсоний маданият олдидаги ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини таъкидлади.
Байрам тантаналарида ўзбек ва озарбайжон тилларида қўшиқлар, Озарбайжон маданият марказининг рақс ансамбли томонидан миллий рақслар ижро этилди. Тадбир якунида йиғилганларга Озарбайжон миллий таомлари билан безатилган дастурхон тортиқ этилди.
Манба: ЎзА