Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш штабини ишга туширди

2022-03-17 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича Штаб ўз ишини бошлади. 

Унда турли соҳаларда, жумладан, инвестицияларни жалб қилиш ва янги ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш, ташқи савдо, транспорт ва транзит салоҳиятини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни тарғиб қилиш, импортни оптималлаштириш ва бошқа муҳим йўналишларда ихтисослашган кичик гуруҳларга тақсимланган мамлакат вазирликлари ва идораларининг малакали ходимлари фаолият кўрсатмоқда.

Штаб ходимлари маҳаллий тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар ўз амалиётда дуч келадиган тизимли ва хусусий характердаги муаммоларни аниқлаш мақсадида улар билан манзилли тарзда ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Қабул қилинган маълумотлар ҳар томонлама таҳлил қилинади, унинг натижалари асосида тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ва алгоритмлар ишлаб чиқилади. Тадбиркорларнинг муаммоли масалалари ҳам пухта ўрганилиб, аниқланган масалаларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга кўрсатмалар берилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Штабда кўрилаётган амалий чора-тадбирлар самарадорлигини назорат қилиш механизми жорий қилинган, хусусан, тегишли мувофиқлаштирувчи кичик гуруҳ тадбиркорлар билан бевосита мулоқотда бўлиб, вазирлик ва идоралар тадбиркорларнинг мурожаатларига қанчалик тез ва самарали жавоб бераётганлигини аниқлайди.

Ҳар бир куннинг охирида Штаб фаолиятининг натижалари юзасидан тезкор ҳисобот шакллантирилади ва таҳлил қилиш учун Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича Ҳукумат комиссиясига юборилади.

Ушбу таҳлил давомида аниқланган тизимли муаммолар инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, саноатни ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш учун энг қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий қилиш, янада фойдали логистика йўналишларини кашф этиш, янги истиқболли бозорларга чиқиш ва хорижий шериклар билан инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида ҳам ҳар томонлама ўрганилмоқда.

Штаб туну кун иш олиб боради. Тадбиркор ва экспортчилар ўз муаммолари билан, шунингдек ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича маслаҳат олиш учун исталган вақтда Штаб ходимлари билан боғланишлари мумкин. Барча масалалар қисқа муддатда ўрганилади ва ҳал қилинади.

Мурожаатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг колл-маркази томонидан кейинчалик Штабга тезкор равишда юбориш учун қабул қилинади.

Call-марказлар рақамлари:

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги: + 998 71 238 52 52

Савдо-саноат палатаси: 1094

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться