Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда халқаро инвестиция форумига кенг кўламли тайёргарлик кўрилмоқда

2022-03-16 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлигида биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми Ташкилий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек видеоконференция орқали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирок этди.

Форумнинг бизнес дастурини шакллантириш, хорижий делегациялар, инвесторлар ва оммавий ахборот воситалари иштирокини ташкил қилиш, санитария-эпидемиология хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда тайёргарликнинг бошқа жиҳатлари билан боғлиқ кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди.

Вазирлик ва идоралар раҳбарлари тегишли йўналишлар бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот бериб, вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш бўйича қўшимча топшириқлар олдилар.

Форумнинг асосий вазифалари Янги Ўзбекистонни дунё миқёсидаги ишбилармон доираларига таништириш, мамлакатимизни чет эллик инвесторлар учун устувор йўналиш сифатида илгари суриш, иқтисодиётга хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб этиш, халқаро иқтисодий ҳамкорлик соҳасида янги “ўсиш нуқталари”ни белгилаш, шунингдек, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш учун муштарак манфаатлар йўналишларини кашф этишдан иборат эканлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан инвестициявий ва савдо-иқтисодий шериклик соҳасида қатъий келишувлардан иборат аниқ натижаларга эришишни назарда тутган ҳолда, Форумни юқори ташкилий ва мазмун жиҳатидан юксак даражада ўтказиш мақсадида барча имконият ва механизмларни сафарбар этиш зарурлиги таъкидланди.

Тадбир 24-26 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Унда 56 мамлакатдан 1,5 мингдан ортиқ йирик инвесторлар ва юқори даражадаги меҳмонлар, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари вакиллари қатнашиши кутилмоқда. Хусусан, Форумда Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, қатор халқаро ташкилотлар президентлари, хорижий давлатлар вазирлик ва идоралари вакиллари, йирик корпорация ва компаниялар раҳбарлари иштирок этади. Форум давомида ялпи мажлис, интерфаол давра суҳбатлари, панель сесиялари, “Deep Dive” сессиялари, бизнес-нонушта, тақдимотлар, брифинглар, “G2G”, “G2B” ва “B2B” шаклидаги учрашувлар каби 40 дан ортиқ тадбирлар ўтказилади.

Шунингдек, Форум иштирокчилари мамлакатнинг етакчи саноат корхоналарига ташриф буюриб, Ўзбекистон иқтисодиётининг турли соҳалардаги ютуқларини ўрганиш имкониятига эга бўладилар. Бундан ташқари, чет эллик иштирокчилар учун Самарқанд, Бухоро ва Хива тарихий шаҳарларига туристик саёҳатлар ташкил этилади. Меҳмонлар Ўзбекистоннинг бой меъморий мероси ва маданияти билан танишиш имкониятига эга бўлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться