Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Электрон тижорат тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди

2022-03-16 | Сиёсат

Ахборот технологиялари ривожи ушбу соҳадан янада самарали фойдаланиш имконини яратмоқда. Айниқса, онлайн ва электрон тарзда турли амалиётларни бажариш қулай эканлиги билан ажралиб туради.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилди. Мажлисда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов қонун лойиҳасининг мақсади, консепсияси хусусида қуйидагиларни таъкидлади.
 
“Электрон тижоратда сотувчи ва олувчи бор. Аммо айрим ҳолларда товарни олиб, алдаб кетиш ҳолатлари бўлади. Ушбу қонунда ўзаро ишонч масаласи кўзда тутилмоқда. Шунингдек, рақамли тижорат амалиёти назарда тутилмоқда. Умуман, қонун лойиҳасидан асосий мақсад электрон тижорат соҳасини соддалаштириш, имкониятларни кенгайтиришдан иборат. Қонун лойиҳасида белгиланаётган нормалар электрон тижорат соҳасидаги тадбиркорликни ривожлантиришдаги кераксиз бюрократик тўсиқларни бартараф этишга, ишбилармонлик муҳитини яхшилашга, қўшимча иш ўринларини яратишга хизмат қилади”, – деди АКТ вазири Ш. Шерматов.
 
Мазкур қонун лойиҳасида электрон тижорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг бир қатор ҳуқуқий жиҳатлари акс эттирилган. 
 
Янги қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилмоқда: 
 
– Электрон шартномалар тузишнинг аниқ тартиби, ҳусусан, умумий талаблар, электрон ҳужжатларнинг юридик кучи, офертага қўйиладиган талаблар, электрон ҳужжатларни сақлаш хусусиятлари, электрон битимни амалга ошириш тартиби, электрон шартномаларни тузиш шартларини белгилаш;
 
– электрон тижоратда тўловларни амалга оширишнинг рухсат этиладиган шаклларини (нақд пул билан, банк ҳисобварағидаги маблағларни ўтказиш йўли билан, тўлов тизимлари воситалари ва электрон пул билан тўлаш) белгилаш; 
 
– электрон тижоратда харидорнинг шартлари тўлиқ қондирилмагунча ахборот тизимида пул маблағларини ушлаб туриш имкониятини берувчи пулни депонентлаш тизимини жорий қилиш; 
 
– юридик шахслар билан бир қаторда ўзини ўзи банд қилган шахсларга электрон тижорат фаолияти билан шугулланиш ҳуқуқини бериш; 
 
– рақамли маҳсулотларни (операсион тизимлар, дастурий таъминотлар, онлайн хизматлар ва ҳ.к.) сотиш, экспорт ва импорт қилиш, уларнинг божхона расмийлаштируви тартибини жорий этиш;
 
– электрон тижоратда инсофсиз рақобатнинг олдини олиш қоидаларини киритиш. Бунда, интернет тармоғида қалбаки ҳавола ва манзиллардан фойдаланиш, электрон тижорат субъектларининг бир-бири билан олдиндан келишиб олиш, интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланган ҳолда товар ва хизматларн таклиф этиш,ёлғон ёки чалғитувчи ўхшаш белгидан фойдаланиш, нотўғри таққослашлар тақдим этиш таъқиқлаш кўзда тутилган;
 
– электрон тижоратни амалга ошириш доирасида харидорларнинг ҳам ҳуқуқларини белгилаш.
 
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться