Ўзбекистон Республикаси ва Мўғлистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи давраси видеоконференсалоқа шаклида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Мўғулистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Батсумбер Мунхжин бошчилигидаги делегациялар турли соҳалардаги Ўзбекистон-Мўғулистон ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Сиёсий алоқаларни фаоллаштириш, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтиришдан ўзаро манфаатдорлик таъкидланди.
Халқаро ва минтақавий кун тартиби, томонларнинг халқаро институтлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлигининг турли жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш муҳимлигини қайд этдилар.
Маслаҳатлашувлар чоғида маданий-гуманитар соҳада алоқаларни ривожлантириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги