Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Яшнобод технопарки Эроннинг «Пардис» технопарки билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди

2022-03-16 | Жамият

Эрон Ислом Республикасига ишчи сафари билан ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Теҳрон атрофида жойлашган «Пардис» технопарки (технологиялар шаҳри) билан танишди.

«Пардис» технопарки 2022 йилда ташкил этилган бўлиб, 110 гектар майдонда жойлашган бўлиб, янги технологиялар яратиш учун техника соҳасидаги дунёдаги сўнги ютуқларни татбиқ этиш, илмий-тадқиқот марказлари томонидан яратилган ишланмаларни тижоратлаштириш, инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқараётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, саноатнинг юқори технологик соҳаларини ривожлантириш каби мақсадларни ўз олдига қўйган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги «Яшнобод» инновацион технопарки ва Эрон Ислом Республикасининг «Пардис» технопарки ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Имзоланган меморандум доирасида «Пардис» технопарки томонидан ишлаб чиқариладиган асбоб-ускуна ва технологияларнинг трансферини амалга ошириш имконияти пайдо бўлади.

Бундан ташқари, «Пардис» технопаркида фаолият юритаётган инкубацион марказлар ва «Яшнобод» инновацион технопарки ўртасида «Бизнес-инкубатор» лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳа натижасида ёшларимизнинг инновацион тадбиркорлик бўйича билим олишлари кутилмоқда, шунингдек бу Ўзбекистонда стартап лойиҳаларни ривожлантиришга кўмак беради.

«Пардис» технопарки ва «Яшнобод» инновацион технопарки ўртасида маҳаллий тармоқ корхоналари эҳтиёжлари асосида умумий қиймати 2 млн. АҚШ доллари миқдорида қўшма стартап лойиҳалар танловини ўтказиш ва танлов натижаларига кўра муваффақиятли амалга оширилган стартаплар асосида янги маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилишини кенгайтиришга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться