Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Кўҳна Хива оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатини қабул қилмоқда
2022-03-15 | Спорт
14-22-март кунлари Паҳлавон Маҳмуд юрти Хива шаҳри оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади.
Ўзбекистон чемпионатида ўсмирлар 49, 55, 61, 67, 73, 81, 89, 96, 102 ва 102 килодан юқори вазн тоифаларида, қизлар эса 40, 45, 49, 55, 59, 64, 71, 76, 81 ҳамда +81 кг вазнда ўзаро куч синашадилар.
Бугун ўсмирлар ўртасидаги баҳсларга старт берилди. Мусобақанинг илк кунида ўғил болалар -49 ва -55 кг вазн тоифаларида, қизлар эса -40, -45, -49 ва -55 кг вазн тоифаларида мамлакат чемпионлари ҳамда совриндорларини аниқлаб олишади.
Шунингдек, эркаклар ва аёллар ўртасидаги баҳслар ҳам 10тадан вазн тоифасида ташкил этилади. Мусобақада энг кучли ва энг муносиблар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилади. Шундай экан, воқеалар ривожини Спортни ривожлантириш вазирлигининг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали кузатиб боринг!
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги