Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқанд Туризм Марказида яратилган янги иш ўринларига ёш мутахассислар жалб қилинади

2022-03-15 | Туризм

Туризм ва маданий мерос вазирлигининг Туризм ва маданий мерос соҳаларида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бошқармаси ва Самарқанд туризм маркази вакиллари билан биргаликда “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ва унинг тасарруфидаги профессионал таълим муассасалари ҳамда туризм соҳасида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларининг  талаба-ўқувчилари учун ZOOM платформаси орқали Самарқанд туризм марказида ташкил этилаётган корхона ва ташкилотлар ҳамда уларда ташкил этилаётган янги иш ўринлари тақдимоти ўтказилди.

Мазкур тақдимот давомида Самарқанд туризм марказидаги  мавжуд вакант иш ўринларига битирувчи талаба-ўқувчиларни ишга қамраб олиш  масалалари муҳокама қилинди.
 
Учрашув жараёнида Самарқанд туризм марказининг мас]ул ходимлари Т. Голикова ва А. Кторов иштирок этиб, ишга қабул қилинадиган  мутахассисларга қўйиладиган талаблар тўғрисида батафсил маълумотлар берди.
 
Ишга кириш истагини билдирган фуқаролар  Silkroad-Samarkand (https://job.silkroad-samarkand.com/ сайти орқали маълумот олишлари мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться