Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Туркия COVID-19га қарши курашиш борасида келишувларга эришди
2022-03-14 | Соғлиқни сақлаш
Ўзбекистон ва Туркия ҳудудларини коронавирус кириб келиши ва тарқалишидан юқори даражада ҳимоя қилиш юзасидан кўрилаётган қатъий ва кенг кўламдаги чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга.
Шу боис, Ўзбекистон ва Туркия ўртасида COVID-19га қарши курашиш борасида келишувларга эришилди.
Ушбу келишувга кўра, эндиликда икки давлат қонунчилигига мувофиқ, ваколатли органлар томонидан берилган COVID-19га қарши эмланганликни тасдиқловчи расмий сертификатларни ўзаро тан олади.
Томонлар эмланганлик тўғрисидаги сертификат эгасига, томонлар давлатларининг ҳудудига COVID-19 тарқалишини олдини олишга қаратилган чекловларсиз киришни кафолатлайди.
Шунингдек, миллий даражада ёки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган вакциналар билан тўлиқ эмланган икки мамлакатдан келган саёҳатчилар, агар эмлаш тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган бўлса, ўз мамлакатларига киришда ушбу қоидалардан фойдаланади.
Манба: ЎзА