Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сурхондарё вилояти мустақил ОАВ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2022-03-14 | Иқтисодиёт
Унда мамлакатимиз ва хорижда рўй бераётган долзарб масалалар ва воқеалар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув давомида, шунингдек, тадбиркорлар ва экспортчилар ўз фаолиятида дуч келаётган тизимли муаммолар, ҳудудда бизнес шароитларини яхшилаш масалалари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, саноат салоҳиятини ривожлантириш ва аҳоли бандлигини ошириш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, халқаро иқтисодий муносабатлардаги ўзгаришлар, маҳаллий бизнес олдида турган долзарб муаммолар, инвестициявий ҳамкорлик ва экспортга етказиб бериш йўналишларини диверсификация қилишнинг янги имкониятлари муҳокама қилинди.
Блогерлар ҳамжамияти вакиллари журналистларни инвестициявий муҳитни яхшилаш, тадбиркорлар ва маҳаллий аҳолининг долзарб муаммоларини зудлик билан аниқлаш жараёнларига жалб қилишни кучайтириш, шунингдек, мутасадди вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органлари билан яқин ҳамкорлик механизмларини жорий қилиш бўйича таклифлар билдирдилар.
Суҳбат давомида блогерлар томонидан маҳаллий бизнес вакиллари билан мулоқот қилиш чоғида аниқланган муаммоли масалалар ҳам кўриб чиқилди. Мутасадди раҳбарларга кўтарилган муаммоларнинг тезкор ҳал қилиниши устидан назоратни кучайтириш топширилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги