Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Жаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Марокаш шартномасига тўлақонли аъзо бўлди

2022-03-11 | Иқтисодиёт

2022 йил 7  март куни Женевада Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ЖИМТ) бош директори Дарен Тангга Кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларнинг нашр этилган асарлардан фойдаланишини енгиллаштириш тўғрисидаги Марокаш шартномасига Ўзбекистоннинг қўшилиши тўғрисидаги ратификация ёрлиғининг асл нусхаси тақдим этилди.

Женевадаги БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Ўзбекистоннинг Доимий вакили маълумотига кўра,   Марокаш (Марокко) шартномаси 2013 йил 27 июнда қабул қилинган. Ҳужжат  ЖИМТ томонидан амалга ошириладиган халқаро муаллифлик шартномалари тизимининг бир қисмидир.

Ушбу шартнома аниқ гуманитар ва ижтимоий жиҳатларга эга. Унинг асосий мақсади  кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахслар манфатлари учун босма маълумотларни қабул қилишга бир қатор мажбурий чекловлар ва истиснолар ўрнатишдир.

 Дарен Танг Ўзбекистонни Марокаш шартномасининг тўлақонли иштирокчисига айлангани билан қутлади. «ЖИМК халқаро шарномасига қўшилиш Ўзбекистонга 60 минг нафар кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларга Ташкилотнинг онлайн платформасида жойлаштирилган 730 мингдан ортиқ ихтисослашган китоблардан фойдаланиш имкониятини  тақдим этади», деди Дарен Танг.

Бундан ташқари, бу бутун республика аҳолисига иқтисодий, ижтимоий ва маданий  ҳаётда иштирок этиш имкониятини тақдим этади. Шунингдек, ташкилот ушбу шартномани ҳаётга тадбиқ этиш бўйича Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлиги ҳам қайд этилди.

Ўзбекистон томони Марокаш шартномасига қўшилиш республиканинг кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахслар учун адабий, илмий ва бадиий асарларга кириш имкониятини кенгайтириш бўйича  кучларни бирлаштириш имкониятини тақдим этишини таъкидлади.

Шунингдек, Марокаш шартномаси Ўзбекистонда кўзи ожизларнинг янги қирраларини ривожлантириш ва уларнинг салоҳиятларини тўлиқ очиб бериш учун инклюзив асос яратишига ҳамда бошқа мамлакатлардаги ногиронлар учун ўзбекистонлик муаллифларнинг асарлари ва мамлакатимиз маданий меросига киришни осонлаштиришига ишонч билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг  2022 йил 12 январдаги «Халқаро шарномага қўшилиш тўғрисида»ги қарори билан Ўзбекистонинг Кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларнинг нашр этилган асарлардан фойдаланишини енгиллаштириш тўғрисидаги Марокаш шартномасига (2013 йил 27 июнь, Марокаш) қўшилиши тасдиқланган эди.

Мамлакатимизнинг ушбу  шартномага қўшилиши кўзи ожизлар ва кўришда нуқсони бўлганлар учун китоблар, журналлар, ўқув материалларига киришни кенгайтиради, уларнинг жамиятнинг маданий ва ижтимоий ҳаётига фаол қўшилишини  таъминлайди.  Шунингдек, мавжуд форматларда яратилган асарларнинг нусхаларининг халқаро алмашувига имкон беради (Брайл, авдио китоблар ва бошқалар).

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться