Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тараққиёт стратегияси мазмун-моҳияти Бельгия ва Нидерландия таҳлилий доиралари, дипломатик корпус вакилларига етказилди
2022-03-11 | Сиёсат
Ўзбекистоннинг Бенилюксдаги элчихонаси кўмагида Брюссель пресс клуби платформасида “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Элдор Туляков бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Бельгия ва Нидерландия сиёсий-шакллантирувчи, таҳлилий доиралар ва дипломатик корпус вакиллари учун 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тақдимотини ўтказди.
Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Э.Туляков “Эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш, адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини ўзгартириш Ўзбекистон тараққиётининг энг муҳим тамойилларидан бири сифатида” мавзусида тақдимот ўтказди.
Тақдимотда 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси инсон ҳуқуқ ва манфаатларини сўзсиз таъминлашга, “Инсон қадр-қиммати – жамият ва инсонпарвар давлатнинг энг муҳим устувор тамойили” ғоясига асосланган фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилганлиги таъкидланди.
Энг муҳими, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида Ҳаракатлар стратегияси доирасида бошланган ислоҳотлар доимий давом эттирилиши, хусусан, ҳужжатда бугунги глобаллашув жараёнларидан келиб чиқувчи еттита устувор йўналиш бирлаштирилгани, ҳар бир йўналишда белгиланган вазифалар юз мақсаддан иборат экани таъкидланди.
2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясининг яна бир хусусияти шундаки, ҳужжат нафақат кейинги беш йилга мўлжалланган ривожланишни, балки мамлакатнинг узоқ муддатли барқарор стратегиясини белгилаб бериши билан ҳам аҳамиятлидир. Тақдимот якунида Элдор Туляков Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси доирасида кўзда тутилган ислоҳотлар бўйича иштирокчилар ва журналистларнинг саволларига батафсил жавоб берди.
Манба: ЎзА