Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Баҳорги тижоратлаштириш Форуми ўз ишини бошлади
2022-03-11 | Жамият
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академияси билан биргаликда хўжалик бошқаруви органлари, тармоқ корхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят хокимликларини олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган илмий ишланмаларни Баҳорги тижоратлаштириш Форуми ўз ишини бошлади.
Олий таълим муассасалари ҳамда илмий ташкилотлар томонидан тармоқларга жорий этишга тайёр бўлган илмий ишланмалар ҳамда тармоқларда мавжуд муаммо ва эҳтиёжларни илмий ташкилотларга буюртма бериш мақсадида 5,5 млрд. сўмлик 13 та шартнома имзоланиши режалаштирилган.
Ҳудудлардаги мавжуд муаммолар ечимига қаратилган тайёр илмий ишланмалар ва янги буюртмалар бўйича илмий ташкилотлар билан ҳамкорликдаги амалга ошириладиган ишлар юзасидан ишлаб чиқилган 22,7 млрд. сўмлик 13 та иш режалар бўйича шартномалар имзолаш режалаштирилган.
Форум доирасида олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларнинг илмий ишланмаларини тармоқ корхоналари ва ҳокимликларга намойиш қилинади. Олий таълим муассасаси ва илмий ташкилотлар тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари билан уч томонлама шартномалар имзоланади. Шунингдек, тегишли ҳудудлардаги олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларнинг олимлари билан учрашувларни ўтказиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, Инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ўзлаштиришга йўналтирилган ҳамда тижоратлаштиришгача тайёрлаш юзасидан ишларини амалга ошириш ва саноат намуналарини яратиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш мақсадида 22,3 млрд. сўмга тенг 25 та лойиҳа раҳбарларига сертификатлар топширилади, жумладан 5,5 млрд. сўмга тенг 12 та лойиҳа тармоқ ва хусусий сектор томонидан ҳамкорликда молиялаштирилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги