Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро қидирувда бўлган фирибгар қўлга олинди

2022-03-11 | Хавфсизлик соҳаси

Интерполнинг Ўзбекистон ва Полша Миллий марказий бюролари ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг март ойи бошларида Варшава ҳудудида асли Самарқанд вилоятилик бўлган 36 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг қаердалиги аниқланиб, қўлга олинди.

У Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кўп миқдордаги фирибгарлик содир этгани учун Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган эди.

Шу тариқа, мазкур жиноятга алоқадор шахс Ўзбекистон фуқароларининг ишончини қозониб, АҚШда ишга жойлашиш ва виза ёрдамини олишда кўмак беришини таклиф қилиб, ўз мажбуриятларини бажармасдан туриб, улардан катта миқдорда пул олган. Фирибгарлик хизматларини тугатгандан сўнг, у мамлакатни тарк этиб, чет элда яширинган.

Шундан сўнг Самарқанд вилояти ИИБ томонидан олинган материаллар асосида Ўзбекистон Интерпол ММБ ходимлари томонидан ҳибсга олиш ва кейинчалик экстрадиция қилиш мақсадида халқаро қидирувни ташкил этиш бўйича хабарнома эълон қилинди.

Шу кунларда Ўзбекистон ва Полша Интерпол ходимларининг музокаралари ва ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари туфайли қидирувдаги шахс қўлга олиниб, Ўзбекистон Республикасига топширилди, энди унга қилмишлари учун қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться