Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қорақалпоғистонлик аёллар Андижонда ҳунар ўрганмоқда

2022-03-10 | Жамият

Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикаси Кегайли туманида яшовчи бир гуруҳ хотин-қизлар Андижон вилоятида бўлиб турибди.

Қорақалпоғистонлик меҳмонлар бир неча кун давомида дўппидўзлик, каштачилик, кўрпа-тўшак тикиш, миллий қўғирчоқлар ясаш, гулчилик ва бошқа қатор йўналишлар бўйича андижонлик ҳунармандларнинг иш тажрибаларини ўрганади. Умуман, Андижондаги бунёдкорлик ишлари, хотин-қизлар тадбиркорлиги, ҳунарманд аёллар фаолияти билан яқиндан танишади.

Дастлаб меҳмонлар Андижон шаҳридаги минг нафардан ортиқ опа-сингилларимиз меҳнат қилаётган “Dinar group” масъулияти чекланган жамияти тикувчилик корхонасида, шунингдек, “Бобур ХБК” масъулияти чекланган жамияти қошидаги 200 дан ортиқ турдаги жинси маҳсулотлари тайёрланаётган “Diromm” фабрикасида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари, яъни матони бўяшдан тортиб, тайёр маҳсулотгача бўлган жараёнлар, ишчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Меҳмонлар Андижон шаҳри марказидаги З.М.Бобур номли вилоят ахборот кутубхона марказида бўлди. Ҳозирда 93 мингдан ортиқ номдаги 876 минг нусхадан зиёд китоб фондига эга кутубхона фаолияти, китобхонларга яратилган шароитлар билан танишди, кутубхона жамоаси билан мулоқотда бўлди. Кутубхона маъмурияти томонидан меҳмонларга китоб жамланмалари совға қилинди.

Шундан сўнг кегайлилик аёллар фуқароларни замонавий касб-ҳунарларга ва тадбиркорликка ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган касблар ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида ташкил этилган Андижон шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида бўлди. Марказда олиб борилаётган ишлар уларда катта қизиқиш уйғотди.

Бир неча кун давомида қорақалпоғистонлик аёллар турли йўналишлар бўйича андижонлик ҳунарманд ва тадбиркорларнинг иш тажрибаларини ўрганади. Бундан кўзланган асосий мақсад, ана шу йўналишдаги ишларни келгусида Кегайлида йўлга қўйишдир.

Қорақалпоғистонлик меҳмонлар учун қатор маданий-кўнгилочар тадбирлар ҳам ташкил этилмоқда.

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат)

Манба: ЎзА

Поделиться