Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Экспортёрлар муаммолари ўрганилди, уларни бартараф этиш борасида тезкор дастурий чоралар кўрилади

2022-03-09 | Иқтисодиёт

Тошкент вилояти ҳокимлигида ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев ташаббуси ва раислигида ўтказилган мулоқотда тегишли бошқарма ва ташкилотлар мутасаддилари томонидан туман ва шаҳарларда фаолият юритаётган 200 га яқин экспортёр тадбиркор ва ишбилармонларнинг муаммолари ўрганилди ва таклифлари тингланди.

Ҳозир дунёда бўлаётган мураккаб геосиёсий вазиятдан келиб чиқиб, ҳудудда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига харидор топиш, янги бозорлар излаш, божхона логистикасида учраётган муаммоларни бартараф этиш ва қулайлик яратиш каби кўплаб масалаларга эътибор қаратилди. Бунинг учун иштирокчиларга махсус сўровнома тарқатилиб, уларнинг фаолиятида учраётган муаммо ва таклифлар жамланди.

Мақсад вилоят тадбиркорларидан келиб тушган савол, таклиф ва ташаббуслар асосида дастур ишлаб чиқиш ва унга мувофиқ, келгусида соҳани янада ривожлантириш, ҳудудда қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширишдан иборатдир.

Мулоқот давомида тадбиркорлардан транспорт коридорларини ривожлантириш, юкларни божхона орқали ўтказишни соддалаштириш, қишлоқ хўжалиги кластерлари, деҳқончилик хўжаликлари билан ҳамкорликни кучайтириш ва сифатли маҳсулот етиштириш, корхоналарда электр ва газ таъминотини яхшилаш каби кўплаб таклифлар билдирилди.

– Корхонамиз 5 йилдан бери юртимизда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини Россия, БАА ва бошқа давлатларга экспорт қилмоқда, – дейди “Зангиота томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Жамшид Абдуллаев. – Мавсумда 50 нафар аҳолининг бандлигини таъминлаймиз. Мамлакатимиз бўйича 25 мингдан зиёд оилалар билан ишлаймиз, уларнинг томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлаб, четга экспорт қиламиз. Сўнгги пайтларда қишлоқ хўжалиги экинларига турли зараркунанда ҳашаротлар зарар етказаётгани маҳсулотлар сифатига салбий таъсир қиляпти. Шу сабабли мавсумда тармоқ хўжаликлари ва томорқаларда агротехник тадбирларни самарали амалга ошириш зарур. Вилоят ҳокими бу таклифимни ижобий баҳолаб, махсус ишчи гуруҳ ташкил қилиш, жойларда амалий ишларни бошлаш лозимлиги бўйича масъулларга топшириқ берди.

Тадбирда муддат талаб этадиган муаммолар юзасидан тегишли тартибда чора-тадбирлар белгиланди. Қонуний ечимга эга бўлмаган баъзи масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Поделиться