Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АҚШнинг "Tetra TECH" компанияси вакиллари билан учрашув
2022-03-03 | Жамият
Инновацион ривожланиш вазирлигида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) «Марказий Осиё энергетикаси» лойиҳасини амалга оширувчи "Tetra TECH" компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Компания вакилларини Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова қабул қилди.
Учрашувда томонлар лойиҳа доирасида ҳамкорлик ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар. Жумладан, мамлакатда водород энергетикаси соҳасида тайёрланадиган кадрлар учун ўқув дастури ва қўлланма ишлаб чиқиш, Ўзбекистоннинг миллий энергетика тизимини ислоҳ қилиш ва Марказий Осиё энергия бозорини ташкил этиш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Учрашув сўнгида ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга ошириш учун ишчи гуруҳ ташкил этишга келишиб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги