Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Германия федератив республикаси делегацияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

2022-03-02 | Жамият

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Германия Федератив Республикасининг Шимолий Рейн-Вестфалия Федерал ери Адлия ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазирлиги, Шимолий Рейн-Вестфалия Бош прокуратураси ҳамда Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси (IRZ) вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.

Маълумот учун: Федерал Адлия ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазирлиги (BMJV) коррупцияга қарши курашишда давлат сиёсатини шакллантирувчи, шунингдек, қонунчилик фаолиятини тартибга солувчи ваколатли орган ҳисобланади.

 «Transparency International» ташкилотининг 2021 йилдаги коррупцияни қабул қилиш индексида Германия 10-ўринни эгаллаган.

Учрашувни Агентлик директори ўринбосари У.Тухташева очиб, Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати, бу борада олиб борилаётган сўнгги ислоҳотлар ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, давлат ва фуқаролар ўртасида мулоқотни йўлга қўйиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўлиқ маълумот бериб ўтди.
 

Мулоқот давомида Агентлик ва Германия Федератив Республикаси Адлия вазирлиги, Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, қўшма тадбирлар, семинар ва ўқув курсларини ташкил этиш, шунингдек, давлат хизматида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, мансаб ваколати ва давлат маблағларини суиистеъмол қилиш, коррупция тўғрисидаги хабарларни кўриб чиқиш ва чоралар кўриш, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Германия делегацияси Агентлик, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари, давлат идораларининг комплаенс-назорат тузилмалари фаолияти ҳамда Агентликнинг коррупцияга қарши курашиш фаолиятига жамоатчиликни жалб этиш тажрибаси юзасидан ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларга жавоблар олдилар.

Германия делегацияси ташрифининг иккинчи кунида Бош прокуратура академиясида Агентлик вакиллари иштирокида “Коррупцияга қарши курашишнинг долзарб масалалари: Ўзбекистон ва Германия тажрибаси” мавзусида Халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилган.

Поделиться