Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

BPO ва KPO-хизматларини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишда Баҳрайннинг IT компанияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

2022-03-02 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси АКТ вазирлиги делегатсиясининг Испания Қироллигида бўлиб ўтаётган “MWC Barcelona-2022” Жаҳон мобил конгрессида, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов ва Баҳрайн Қироллиги транспорт ва коммуникациялар вазири Камол бин Аҳмад Муҳаммад ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Баҳрайн Қироллиги ўртасида ахборот-коммуникатсия  технологиялари соҳасида, жумладан, IT тадбиркорликни ривожлантиришда ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
 
Хусусан, Ўзбекистонда Баҳрайн IT компанияларининг ваколатхоналарини очиш ва IT Парк резидентлигига жалб қилиш бўйича музокаралар олиб борилди. Бугунги кунда юртимизда маҳаллий ҳамда хорижий IT бизнесни қўллаб-қувватлаш учун барча шароитлар яратилмоқда. IT Парк бунда визаларни олишда, корхонани юридик жиҳатдан расмийлаштиришда, имтиёзли равишда биноларни ажратишда, банк ҳисоб рақамларини очишда, солиқ имтиёзларни тақдим этишда ҳамда малакали кадларни танлашда ташкилий кўмак беради.
 
Резидентликдан ташқари, учрашувда Баҳрайн IT компанияларининг, Ўзбекистонда стартап лойиҳаларни молиялаштириш учун венчур жамғармаларни жалб қилиш масалалари кўриб чиқилди.
 
Республикамизда BPO ва  KPO хизматларини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишда Баҳрайнлик IT компанияларни жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Учрашувда таъкидланганидек, Баҳрайннинг IT компаниялар малакали ишчиларни рақобатбардош шартлар асосида кенг жалб этишлари мумкин бўлади. Ўз навбатида, Ўзбекистонда ёш ва меҳнатга лойиқ аҳолинининг бандлигини оширишда ва юқори маошли IT касбларни эгаллаш орқали уларнинг даромадларни оширишга замин яратади.
 
Шунингдек, Баҳрайн давлат ташкилотлари ва компанияларининг 2022 йил 24-26 октабр кунлари Ўзбекистонда АКТ хафталиги доирасида бўлиб ўтадиган “ICT Week Uzbekistan” халқаро рақамли форумда иштирок этиш учун таклиф берилди.
 
Томонлар кенг ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун катта имкониятлар мавжудлигини қайд этиб, уларни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться