Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазири «Яшнобод» инновацион технопаркининг фаолиятини янада жадаллаштириш бўйича кўрсатма берди

2022-03-02 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов вазирлик ҳузуридаги «Яшнобод» инновацион технопаркида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Технопарк дирекцияси Вазирга кимё технология, материалшунослик, озиқ-овқат саноати, энергия, илмий ривожланиш ва тадқиқот, муҳандислик, экология ва тиббиёт соҳаларида фаолият юритаётган технопарк резидентларининг маҳсулотлари тақдимотини ўтказди.

Ҳозирги кунга қадар резидентлар томонидан 710 та янги иш ўринлари яратилган бўлиб, 407 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган ва мамлакатимиз ички бозорига сотилган. Шу билан бирга, Резидентлар томонидан 1,6 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилган бўлиб, 3,8 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилинган.

Бундан ташқари, Кореянинг «CelluFab Corporation» компанияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий тадбиркор билан қўшма корхона қурилиши учун 250 минг АҚШ доллар миқдорида инвестиция киритган бўлиб, ҳозирда қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Яшнобод инновация технопаркининг экстерриториаллик тамойили асосида «Чуст инновацион технопарки» филиали ташкил қилиниб, ўтган йил якуни бўйича 10 та инновацион лойиҳага резидентлик мақоми берилди. Ҳозирги кунга келиб мазкур резидентлар томонидан 79 нафар ишчи ўринлари ташкил этилган бўлиб, улар томонидан 236 млн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

И. Абдураҳмонов «Яшнобод» инновацион технопарки фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тегишли топшириқлар берди. Хусусан, вазир жорий йилда «Яшнобод» инновацион технопаркининг резидентлари сонини 25 фоизга ошириш ва инновацион маҳсулотлар турини кўпайтириш, шунингдек янги иш ўринларини яратиш ҳамда маҳсулотлар экспортини кенгайтириш каби вазифаларни тизимли амалга ошириш борасида қилинаётган ишларни жадаллаштириш лозимлигини қайд этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться