Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пойтахтимизда “UzBuild — 2022” халқаро кўргазмаси бошланди

2022-03-01 | Иқтисодиёт

Анжуманда 200 га яқин компаниялар иштирок этяпти. 

“Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида 1—4 март кунлари қурилиш саноатидаги йирик  23-Ўзбекистон халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Кўргазма тафсилотлари ҳақида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси хабар берди

Анъанавий тадбирда маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг илғор тажрибаси ва технологиялари намойиш этилмоқда. Анжуманда Австрия, Озарбайжон, Германия, Дания, Италия, Испания, Қозоғистон, Хитой, Нидерландлар, Корея Республикаси, Латвия, Россия, АҚШ, Туркия, Ўзбекистон ва Финляндия каби мамлакатлардан 200 га яқин компаниялар иштирок этяпти.

Кўргазма бизнес дастури доирасида 3-Халқаро қурилиш саноати анжумани — ICCI ташкил этилиб, у давлат тузилмалари, соҳавий уюшмалар ва бирлашмалар вакилларини, қурилиш бозори мутахассисларини саноатнинг долзарб тенденцияларини муҳокама ва мунозара қилиш учун бирлаштиради.

Манба: «Янги Ўзбекистон»

Поделиться