Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Икки мамлакат Энергетика вазирлари ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

2022-03-01 | Иқтисодиёт

Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон Энергетика вазирлари Алишер Султанов ва Болат Оқчулаковнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда А.Султанов икки мамлакат ўртасида ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади. Хусусан, Ягона электр тармоғидаги ўзаро ҳамкорлик доирасида электр энергетика соҳасида частоталарни назорат қилиш хизматлари, транзит хизматлари, шунингдек, электр энергиясини етказиб бериш масалалари кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, Қозоғистоннинг жанубий вилоятларига табиий газ етказиб бериш, газни чуқур қайта ишлашга асосланган Ўзбекистон маҳсулотларини, жумладан, полиэтилен, полипропилен, техник мойларни экспорт қилиш каби йўналишларда мамлакатлар ўзаро ҳамкорликни изчил давом эттирмоқда.

“Ўзтрансгаз” АЖ ва “ИЦА” АЖ ўртасида табиий газни Қозоғистон ҳудуди орқали ташиш бўйича имзоланган шартнома муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизга Қозоғистондан нефть анъанавий усулда олиб келинмоқда.

Учрашувда икки мамлакат Энергетика вазирлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда уни янада ривожлантириш чора-тадбирларини белгилаб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться