Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Баку шаҳрида Ижтимоий таъминотни ислоҳ қилиш ва бу йўналишда мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликка бағишланган конференция бўлиб ўтди

2022-02-28 | Иқтисодиёт

Пенсия ва ижтимоий жамғармалар халқаро ассотсиатсияиси раиси Алмас Курманов ва Ассотсиатсия директори Евгений Аметов, шунингдек, халқаро ижтимоий таъминот Ассотсиатсияси бош котиби Марсело Абирамия Каетанонинг видео форматдаги табрик нутқида ижтимоий соҳа олдида турган янги муаммоларга мувофиқ ижтимоий таъминотни ислоҳ қилиш зарурлиги ва ушбу соҳадаги мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг аҳамияти таъкидланди. Шунингдек, бу галги анжуманнинг аҳамиятини ҳам шу нуқтаи назардан қайд этдилар.

Сўнгра Гимолай Мамишов жамғармаси бошқаруви раиси сўнгги йилларда Озарбайжонда ижтимоий ҳимоя дастурлари, ижтимоий таъминот соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида тақдимот қилди. Шунингдек, ижтимоий таъминот соҳасида електрон хизматлар йўналишида еришилган ютуқлар, ушбу соҳаларда яратилган проактив хизматлар, Озарбайжон ижтимоий таъминот тизимининг устувор мақсадлари ҳақида маълумот берди.

Конференсия кун тартибида Қозоғистон, Молдова, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон вакилларининг ижтимоий таъминот соҳасидаги ислоҳотлар, шунингдек ўз мамлакатларидаги ижтимоий суғурта ва пенсия таъминоти бўйича тақдимотлари, муҳокамалари ва тажриба алмашинуви, шунингдек халқаро пенсия ва ижтимоий жамғармалар ассотсиатсияиси  конференциясининг иштирокчиларига фахрий ёрлиқлар топширилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижрочи директори Абдулазиз Хайдаров томонидан иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасидаги пенсия тизими бўйичга тақдимот қилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться