Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон тўқимачилари Туркиянинг Лалели саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси билан ҳамкорлик қилади
2022-02-28 | Жамият
Ўзбекистон тўқимачилик саноати делегациясининг Истанбул шаҳрига амалий сафари доирасида Туркиянинг Лалели саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси (ЛАЦИАД) бош котиби Ишил Сазак хоним билан музокаралар бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида туркиялик ҳамкорлар мамлакатимизда олиб борилаётган сармоявий сиёсат, хорижлик сармоядорларга яратилган қулайлик ва имтиёзлар билан яқиндан танишдилар. Шу ўринда маҳсулотлар экспорти нуқтаи назаридан Европа Иттифоқининг Бош префенциялар тизими (ГСП+) ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан амалдаги эркин савдо тўғрисидаги битимларидан келиб чиқадиган афзалликлар тўғрисида маълумотларга алоҳида урғу берилди.
Тадбир якунлари бўйича тўқимачилик маҳсулотлари маркетинги, учинчи мамлакатлар бозорларига биргаликда кириш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсуот ишлаб чиқариш юзасидан қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда жорий йил апрель ойида Туркиянинг Лалели саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси аъзоларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга амалий сафарини уюштиришга келишиб олинди.
Маълумот тариқасида қайд этиш ўринлики, Туркиянинг Лалели саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси 1 000 дан ортиқ тўқимачилик саноати компанияларини ўз атрофига бирлаштирган. Уюшма аъзолари дунёнинг 57 мамалакатига 6 млрд.АҚШ доллари ҳажмидаги маҳсулотни экспорт қилади.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги