Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Эрон темирйўл орқали юк ташувларини ривожлантиради
2022-02-24 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Теҳронда Эрон Ислом Республикаси темир йўллари ташкилоти президенти Сайид Миад Салехи билан учрашди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Эрон ўртасида темир йўл ташувлари соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама этишди.
Ҳар икки томон вакиллари мамлакатларимиз ўртасида юк ташиш ҳажми фаол ўсиб бораётганлигини, ушбу жараёнда ташувларнинг 80 фоизи айнан темир йўллари орқали амалга оширилаётганлигини инобатга олган ҳолда ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этиб ўтишди.
Шунингдек, учрашув давомида Эроннинг Чобаҳор порти орқали юк ташувларини ташкил этиш истиқболлари ҳам муҳокама этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги