Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2022 йил кўргазмалар мавсумининг бошланиши ва ўтган йил натижалари

2022-02-23 | Иқтисодиёт

14 та халқаро кўргазма, дунёнинг 38 та мамлакатидан 900 та компания, 32 мингга яқин ташриф буюрувчилар. Бу Iteca Exhibitions кўргазмалар компаниясининг 2021 йилдаги натижаларидир.

«Кўргазмалар — иқтисодиётни тиклаш калити» — Iteca Exhibitions учун ўтган йил айнан шу шиор остида ўтди. 2022 йилда компания аудитория ва қамровни кенгайтирмоқчи Тадбирлар портфелидаги 18 та ҳар йиллик халқаро кўргазма пандемиядан олдинги давр даражасига қайтишга тайёрликдан далолат. Таъкидланишича, барча тадбирлар санитария-эпидемиологик меъёр ва қоидаларига тўла амал қилингани ҳолда ўтказилади.

Жорий йилнинг баҳорги кўргазмалар мавсумини 1-4 март кунлари бўлиб ўтадиган Ўзбекистон қурилиш индустриясининг етакчи кўргазмаси – UzBuild 2022 очади. Аввалгидек, тадбир профессионалларга қурилиш материаллари ва технологияларининг кенг кўламли кўргазмаси ва ассортиментини тақдим этади. Музокаралар ва ҳамкорликни йўлга қўйиш учун энг яхши ва қулай бизнес платформага айланади. Унда 19 мамлакатдан 180 дан ортиқ компания ва брендлар иштирок этиши кутилмоқда. Жумладан: Австрия, Беларус Республикаси, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Эрон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Нидерландия, Россия, АҚШ, Туркия, Украина, Финляндия ва Франция.

Кўргазманинг очилиш кунида ушбу мавзуга яна қайтамиз ва сизни тадбир дастури билан атрофлича таништирамиз.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться