Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Яшил макон» лойиҳаси: диний конфессия вакиллари нигоҳида

2022-02-22 | Экология

Жорий йил 21 февраль куни Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида Конфессиялар ишлари бўйича кенгаш аъзоларининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси юзасидан баёнот қабул қилишлари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов олиб борди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси хусусида қисқача тушунтириш бериб ўтилди. Мазкур лойиҳанинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан ташкил этилганлигига изоҳ берилди.

Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида тизимли чоралар кўрилиши, қимматбаҳо навли дарахт ва буталар кесилишига мораторий жорий қилиниши, дарахт кесганлик ҳолатлари учун жарима ва компенсациялар миқдорининг оширилиши борасида амалий ишлар амалга оширилди.
 
Тадбир сўнгида Конфессиялар вакиллари билан биргаликда мурожаат қабул қилинди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Поделиться