Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Эрон: инновациялар, саноат ва технология

2022-02-21 | Иқтисодиёт

Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Эрон инновация ва технологиялар уйига ташриф буюрди.

Делегация аъзолари эронлик ҳамкасбларининг илм-фан, саноат ва рақамли технологиялар, савдо ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги илғор ютуқлари билан танишдилар.

Марказга ташриф чоғида Эрон Ислом Республикасининг инновациялар ва технологиялар бўйича вице-президенти Сурен Сатторий билан музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар истиқболли йўналишларда, жумладан, биотехнологиялар, соғлиқни сақлаш, IT соҳаси, нанотехнологиялар ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида икки томонлама илмий-техникавий ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирларини муҳокама қилдилар. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан тажриба ва технологиялар алмашиш ҳамда қўшма инновацион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни тизимлаштиришга имкон берадиган  яқин идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш долзарблиги қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда ўз фаолиятини кенгайтириш ва Ўзбекистоннинг етакчи саноат корхоналари билан тажриба ва мутахассислар алмашишга Эроннинг юқори технологияли инновацион компанияларини жалб қилишга ўзаро қизиқиш билдирилди. Теҳрондаги "Пардис" технопарки ва Тошкентдаги "Яшнобод" инновацион технопарки ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Эрон томони Эронда ўтказиладиган "Iran Lab Expo", "Innotex" ва "Innoweek" каби илм-фан ва инновация соҳасидаги халқаро тадбирларда иштирок этиш учун Ўзбекистоннинг етакчи университетлари, илмий-тадқиқот институтлари ва хусусий сектор вакилларини жалб қилиш, шунингдек, доимий равишда қўшма семинарлар ва илмий конференциялар ташкил этишни таклиф қилди.

Фармацевтика соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Юқори талабга эга дори-дармон ишлаб чиқаришда Эроннинг илғор тажрибасини жорий қилиш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга ўзаро тайёрлик билдирилди.

Музокаралар якунида амалий ҳамкорликни ривожлантириш ва инновация, фан ва технологиялар соҳасида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида мулоқотни ривожлантиришга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться