Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Икки томонлама манфаатли ҳамкорлик янада мустаҳкамланади
2022-02-21 | Сиёсат
Ўзбекистон – АҚШ муносабатларида кўп қиррали ҳамкорлик, ҳурмат ва ишонч тамойиллари устуворлик касб этади. Ўзаро алоқаларнинг барқарор ривожланаётгани таълим соҳасида ҳам манфаали келишувларга йўл очмоқда.
ИИВ Академияси ва АҚШ Миллий мудофаа университети ўртасида ташкил қилинган онлайн видеомулоқотда ҳамкорлик муносабатларининг истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар стратегик йўналишларда изчил давом этаётгани, халқаро терроризм, диний экстремизм, гиёҳванд модддаларнинг ноқонуний савдоси ва трансмиллий жиноятларга қарши курашишда ҳамкорликни янада кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Шунингдек таълим соҳасида тажриба алмашинувини кенгайтириш, кадрлар тайёрлаш жараёнига малакали мутахассисларни жалб қилиш, замонавий хавф-хатарлар ва таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган махсус курсларни ташкил этиш, АҚШ Миллий мудофаа университети қошидаги NESA ўқув маркази имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар якунида ИИВ Академияси ва АҚШ Миллий мудофаа университети ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги