Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Теҳронда Ўзбекистон - Эрон ҲКнинг 14-йиғилиши бўлиб ўтди

2022-02-21 | Сиёсат

Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 14-йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишга Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков, Эрон томонидан Эрон Ислом Республикаси саноат, конлар ва савдо вазири Саид Ризо Фотими Амин ҳамраислик қилди. Тадбирда икки мамлакатнинг асосий вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Йиғилиш кун тартиби доирасида инвестициявий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди, юқорида қайд этилган соҳаларда икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича навбатдаги тадбирлар белгиланди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилар экан, томонлар ушбу соҳадаги ижобий тенденцияларни қайд этдилар. Жумладан, жорий йил бошидан Ўзбекистон-Эрон товар айланмасининг ижобий динамикаси қайта тикланди. Томонлар савдо соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришнинг мавжуд имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар ҳамда цитрус мевалар, дуккакли маҳсулотлар, қуритилган мевалар, кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат ва электротехника саноати, асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари етказиб беришни ўзаро кўпайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Савдо айланмасининг барқарор ўсишини таъминлаш мақсадида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим лойиҳасини қисқа муддатда имзолаш учун уни келишишни тезлаштириш, шунингдек, ўзаро савдо ҳажмини оширишнинг янги ўзаро манфаатли механизмларини ишлаб чиқиш юзасидан якдил қарорга келинди. Шунингдек, жорий йилда икки мамлакатнинг турли ҳудудларида ўзбек ва эронлик ишлаб чиқарувчиларнинг тармоқ кўргазмаларини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилишига келишилди.

Транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан конструктив фикр алмашилди. Томонлар жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтган икки мамлакат транспорт ва божхона идоралари раҳбарлари ўртасидаги муваффақиятли музокараларни олқишладилар ва ўзаро юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича кейинги амалий ҳаракатларни муҳокама қилдилар. Ўзбекистондан экспорт қилинадиган товарларни Эрон ҳудуди орқали транзит қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

ҲК платформасида транспорт ва логистика бўйича қўшма кичик қўмитани ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди. Унинг вазифаси Ўзбекистон, Эрон ва минтақа давлатлари ўртасида транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, янги кам ҳаражатли йўналишларни ишлаб чиқиш ҳамда икки давлатнинг транспорт ва транзит салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича истиқболли таклифларни ўрганиш ва шакллантиришдан иборат бўлади. Шунингдек, икки мамлакат транспорт идоралари томонидан ушбу таклифларни амалга оширишнинг аниқ чора-тадбирлари ва муддатларини ўз ичига олган қўшма “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқилишига келишилди.

Шунингдек, кимё, енгил саноат, электротехника, озиқ-овқат, фармацевтика, металлургия, машинасозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, сувни тежайдиган технологиялар ва агросаноат соҳаси каби устувор тармоқларда саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва қўшма инвестиция лойиҳалари сонини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди. Олиб борилган музокаралар яқин келажакда икки мамлакатнинг етакчи компаниялари иштирокида қўшма саноат кооперацияси дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича келишувга эришиш имконини берди. Шунингдек, ҲК доирасида инвестициялар бўйича қўшма қўмитасини ташкил этиш ва жорий йилнинг биринчи ярмида унинг биринчи йиғилишини ўтказиш тўғрисида келишилди.

Бундан ташқари, инвестициявий ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ўрганиш ҳамда ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудларига Эроннинг саноат жиҳатидан ривожланган ҳудудлари маъмуриятлари раҳбарларидан иборат бизнес-миссиялар ташкил этилади.

Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишлаб жорий йилда Ўзбекистон-Эрон Маданият кунларини ўтказиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Туризм соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди ҳамда ушбу соҳада идоралараро ҳамкорликнинг алоҳида дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди.

Учрашув якунида ҲК ҳамраислари музокаралар давомида эришилган ва Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигини ҳар томонлама чуқурлаштиришга қаратилган барча икки томонлама келишувларни қамраб олган қўшма “Йўл харитаси”ни қисқа муддатда ишлаб чиқиш ва имзолашга келишиб олдилар. Шунингдек, ҲК платформасида инвестициялар бўйича қўшма қўмитани ташкил қилиш тўғрисидаги Битим ҳамда тадбир давомида эришилган барча ҳукуматлараро ва идоралараро келишувларни акс эттирувчи йиғилиш баённомаси имзоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться