Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Корея Республикасининг “K-Water” компанияси билан музокаралар ўтказилди
2022-02-19 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 17 февраль куни вазирнинг биринчи ўринбосари Л.Кудратов ва Кореянинг “K-Water” компанияси вице-президенти Ли Жонг Чжин ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашув давомида “Тошкент шаҳридаги Сеул кўчасида эскирган сув таъминоти тармоқларини тиклаш" ҳамда “Ходжикент гидроаккумуляция станциясини қуриш” каби қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Уларни жадаллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирлар юзасидан келишиб олинди.
Шунингдек, Корея томони жорий йилнинг 24-26 март кунлари Тошкент халқаро инвестициявий форумида иштирок этиш учун таклиф қилинди.
Маълумот учун: Жанубий Кореянинг “K-Water” компанияси 1967 йилда ташкил этилган. Умумий капитали 9 млрд. долларни ташқил қилади. Компания сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш ҳамда қайта тикланадиган энергия объектларини қуриш, улардан фойдаланиш ва бошқариш соҳасида фаолият юритади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги