Давлат буджети харажатлари ва молиявий назорат тадбирларининг самарадорлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат буджети харажатлари самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Президент қарори билан давлат молиявий назорати тизимини тубдан ислоҳ қилувчи бир қатор вазифалар белгилаб берилди.
Жумладан, давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматларига қуйидаги йўналишларда бюджет қонунчилигининг бузилишининг профилактикаси ва назоратни кучайтириш вазифаси юклатилмоқда. Бунда:
а) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва ортиқча тўловларнинг олдини олинишига;
б) ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган объектларда амалга оширилаётган қурилиш ишларини мониторинг қилиш ва уларда назорат тадбирларини ўтказишга;
в) субсидия, грантлар ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ва давлат харидлари тизиминингнинг натижадорлиги таъминлашга эътибор қаратилади.
Шу билан бирга буджет харажатларининг самарадорлигини ошириш, инсон омилини истисно қилиш орқали қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида давлат молиявий назорати тизими, қурилиш ва ижтимоий соҳалар рақамлаштирилмоқда.
Жумладан, Молия вазирлигида “Електрон назоратчи-тафтишчи” дастурий комплекси босқичма-босқич яратилади ҳамда ишга туширилади.
Бунда, давлат органларининг дастурий мажмуалари билан интеграция қилинадиган молиявий назорат соҳасидаги маълумотлар базаси яратилади, ҳамда 2023 йил 1 январга қадар мавзули назорат қилиш функцияси ишга туширилади;
Халқ таълимида 2022 йил 1 сентабрдан бошлаб босқичма-босқич ойлик иш ҳақини ягона электрон дастурий тизими (ЕРП) орқали автоматлаштирилган ҳолда ҳисоблаш тизими жорий этилади;
Бундан ташқари, 2022 йил 1 июндан бошлаб мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчи ва ходимларнинг давоматини биометрик идентификатсия қилиш орқали “Болалар боғчаси” ахборот тизимида юритиш ё‘лга қўйилади.
Бунда, “Болалар боғчаси” ахборот тизими “Меҳнат дафтарчаси”, “Soliq.uz”, “UzASBO”, электр энергия ва табиий газ таъминоти корхоналарининг ахборот базалари билан интеграция қилинади;
Қурилиш соҳасида “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимида бажарилган иш ҳажми, сарфланган қурилиш материаллари миқдори ва ишчилар сонининг ҳисобини юритиш имкониятини яратиш ҳамда уни давлат харидлари, шу жумладан электрон кооперацион портали ва солиқ органларининг ахборот тизими билан интеграция қилинади.
Қарор лойиҳасида давлат молиявий назорат органлари тузилмаси ташкилий жиҳатдан такомиллаштириш ҳам назарда тутилган. Хусусан:
Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти негизида Давлат молиявий назорат инспексияси тузилади ҳамда Ички аудит хизматлари билан ишлаш бошқармаси ташкил этилиши белгилаб қўйилган.
2022 йил 1 ноябрга қадар Инспекция ходимлари халқаро тажриба асосида махсус ўқув курсларида ўқитилади ва 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб Инспекция ва ички аудит ходимларига малака сертификати бериш тизими жорий этилади.
Бунда, 2023 йил 1 сентабрдан бошлаб малака сертификати мавжуд бўлмаган шахсларни ушбу соҳада ишлашига йўл қўйилмайди;
Бундан ташқари, Инспексияни замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали кадрлар ва мутахассислар билан тўлдириш мақсадида Давлат молиявий назорати департаментининг амалдаги барча ходимлари икки ой муддатда тўлиқ аттестациядан ўтказилиши белгиланган.
Шу билан бирга қарор билан давлат молиявий назоратининг янги босқичига ўтишни назарда тутган ҳолда вазирлик ва идоралар ички аудит хизматларини фаолиятини такомиллаштириш бўйича қарорда бир қатор вазифалар белгиланмоқда. Жумладан:
2022 йил 1 сентабрга қадар ички аудитнинг миллий стандартлари ва ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмаси ишлаб чиқилиши ва ички аудит хизматлари томонидан ўтказиладиган тадбирлар улар асосида ўтказилиши белгиланмоқда.
Қарорнинг ўзига хос жиҳатларидан яна бири бу давлат молиявий назорати соҳасида жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича алоҳида нормаларнинг киритилганидир.
Шу билан бирга эндиликда маҳаллий буджетларнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш бўйича ҳокимликларининг таклифлари “E-qaror” электрон тизимига 10 кун муддатга жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун жойлаштирилади.
Бунда, ҳокимликларининг таклифлари Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жамоатчилик муҳокамаси натижаларини инобатга олган ҳолда кўриб чиқилади.
Шунингдек, қарор билан унда берилган топшириқларни амалга оширишнинг аниқ механизмлари ва шакллари, ижро этиш муддатлари ҳамда масъуллари белгиланган “Йўл харитаси” тасдиқланмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги