Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазири «Сколково» Москва бошқарув мактаби проректори билан учрашди

2022-02-16 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов «Сколково» Москва бошқарув мактаби проректори Евгений Каганер билан учрашди. Учрашув аввалида И. Абдураҳмонов Инновацион ривожланиш вазирлигининг ташкил этилиши, унинг асосий вазифалари ва амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, учрашув давомида томонлар Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг инновацияларга масъул проректорлари учун «Сколково» марказидаги олий ўқув юртларида «бошқарув» ўқитиш дастурини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилдилар. Шунингдек Ўзбекистонда стартап муҳитини такомиллаштириш мақсадида инновация бўйича проректорларни ва вазирлик ходимларини қисқа муддатли стажировкаларга юбориш бўйича дастур ишлаб чиқишга келишдилар.

Ўз навбатида, ўзбекистонлик ёш олимлар учун илмий лойиҳаларни самарали бошқариш масаласи долзазблигини инобатга олган ҳолда замонавий лойиҳа бошқаруви (Project management) махсус курсларини ташкил этиш бўйича ҳам музокаралар олиб борилди. Юртимиз олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлари ёш олимларининг малака оширишлари учун «Сколково» марказига қисқа ташрифлари ва стажировкаларини ташкил этиш борасидаги ҳамкорликдаги ишлари муҳокама этилди.

Учрашув сўнгида томонлар келишувларни амалга ошириш бўйича кейинги қадамларни ўрнатилган тартибда расмий ёзишмалар ва келгуси учрашувлар доирасида муҳокама қилишга келишиб олди.

Учрашув дўстона руҳда ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться