Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазири Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлик вазирлиги делегацияси билан учрашди

2022-02-15 | Иқтисодиёт

Бугун, 15 феврал куни, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлик вазирининг ўринбосари Ко Гю Чанг билан учрашди.  

Сўнгги йилларда Жанубий Кореялик мутахассисларнинг мамлакатимизда рақамли технологияларни ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда фаол иштирок этаётгани, электрон ҳукумат ва IT таълим соҳасидаги йирик лойиҳаларни жорий этишда бевосита ҳамкорлик қилаётгани ўзаро ҳамжиҳатлик ва ишончнинг юксаклигидан далолат беради.  
 
Бўлиб ўтган учрашув доирасида Ўзбекистон ва Кореа орасидаги АКТ соҳасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, жумладан Кореадаги ва Ўзбекистондаги демографик трендлардан келиб чиқиб Кореа компаниялари билан ҳамкорликда IT ва БПО хизматлари экспортини ривожлантириш, Ўзбекистондаги ёшларни АКТ соҳасига кенгроқ жалб қилиш ҳамда юқори маошли иш билан таъминлаш каби истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться