Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазири Венгрия элчиси билан учрашди

2022-02-10 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Венгриянинг  Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дьюла Ковач билан музокара ўтказди.

Учрашув аввалида элчи И.Абдураҳмоновнинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган “Planet Budapest” саммитидаги самарали иштирокини қайд этди. Шу билан бирга, томонлар тадбирнинг ютуқлари ва камчиликлари тўғрисида фикр алмашдилар.
Музокара давомида томонлар ушбу ташриф доирасида эришилган қатор келишувларни амалга ошириш бўйича суҳбатлашдилар.

Хусусан, умумий қиймати 2 млн. еврога тенг ўзбек-венгер стартап танловини ўтказиш, умумий қиймати 2 млн. евро бўлган қўшма илмий лойиҳалар танловини ташкил этиш ва “Hungaricum” стипендия дастури квоталарига PhD талабалар учун қўшимча 70 та ўрин ажратилиш масалалари атрофлича ўрганилди.

Венгрия Қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университетида 20-25 нафар қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи ўзбекистонлик ёш тадқиқотчи ҳамда олимларнинг малакасини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек Венгриянинг “яшил”иқтисодиёт соҳасида фаолият юритувчи комапниялари билан ҳамкорликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. 
Учрашув сўнгида томонлар келишувларни амалга ошириш бўйича кейинги қадамларни ёзишмалар ва учрашувлар орқали мухокама қилишга келишиб олишди. 
Учрашув дўстона руҳда ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться