Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сув ва саломатлик муаммолари бўйича протокол

2022-02-10 | Экология

Давлат экология қўмитаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа иқтисодий комиссияси (БМТ ЕИК) вакиллари билан Трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича конвенцияга Сув ва саломатлик муаммолари бўйича протоколига (Протокол) Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда сув таъминоти бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусан, ўтган йилларда 474 та сув иншооти қурилиб, 6 минг 300 кмга яқин тармоқлар тортилган. 592 та маҳаллада 2 миллиондан зиёд аҳолининг сув таъминоти яхшилангани таъкидлаб ўтилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси 2007 йилдан буён БМТ ЕИКнинг Трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича конвенцияси тўлақонли аъзоси ҳисобланади.

Учрашув ишитрокчилари Протоколга қўшилишнинг ижтимоий-иқтисодий томонларини ҳамкорликда таҳлил қилишни мақсад қилиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон экологик ҳаракати

Поделиться